Табриклаймиз! Ҳаётингизни тубдан ўзгартирадиган масъулиятли қадамни қўйишга шайландингиз. Жуфтингизни топдингиз, оила қурмоқчисиз. Урф-одатларимизга кўра, оила гўзал ва чиройли тантана — тўй  билан бошланади.

Тўйни рисоладагидек қилиб ўтказиш учун яхшилаб тайёргарлик кўриш  керак бўлади. Энг аввало, ФҲДЁга ариза топширишингиз лозим. Фотиҳа тўйи ўтиб, тўй куни белгилангач, тўйхона танлаш, таклифномаларга буюртма бериш, уларни тарқатиш, таомнома тузиш… эҳҳее, бу югур-югурлар ҳеч тугамайдигандек туюлади.

Келин бола инжиқроқ бўлса, тамом, деяверинг. Унинг дидига мос келинлик либоси танлаш осон иш эмас. Бир ёқда кўйлакка мос туфли ҳарид қилиш, соч турмаги, пардоз-андоз масалалари тизилади.

Никоҳ узукларини бир умр тақиб юрасиз, демак, уларни танлашга алоҳида эътибор билан ёндашиш керак. Автомобиллар танлаш, тўйхонани безатиш, бошловчилар-у санъаткорларни ташлашда ажратилган бюджетдан келиб чиқишингизга тўғри келади. Ундан ташқари, фотограф, видео сураткашларсиз тўй-тўйми?!..

Toy’larmuborak.uz сайти ҳар бир оила мустаҳкам бўлиши, ўзбекона қадриятларнинг давом этиши, ҳар бир келинчак бахтли оила бекаси ва ҳар бир йигит оила устуни деган номга муносиб бўлишини тилайди. Шундай экан, сайтда оддий ва муҳим тавсиялар, қизиқарли ва долзарб янгиликлар, кўпчиликни ўйлантираётган мавзулар муҳокамаси ва мутахассисларнинг фойдали маслаҳатларидан бахраманд бўлишингиз мумкин.