Дастурнинг галдаги меҳмони, “Rano studio” компанияси раҳбари Раъно Ортиқова билан бўлган суҳбат ҳам анчайин сермазмун, кенг қамровли бўлди, десак адашмаган бўламиз.

Сабаби бу ташкилот тўй маросимлари ва тантаналарини ташкиллаштириш билан шуғулланади. Суҳбат мобайнида маълум бўлдики, унинг хизматлари доирасига тўй сценарийсини тузиш, чақириладиган санъаткорлар, рақс гуруҳлари, навбатчи гуруҳлар, “бирровчи”лар билан келишиш, суратга ва видеога олиш билан шуғулланувчи мутахассисларни тайинлаш, тўй безаклари ҳамда декорациялари устида ишлаш каби ўнлаб вазифалар киради. Дарвоқе, тўй соҳибларининг хоҳиш-истагига кўра бошловчиларни таклиф қилиш ҳам улар зиммасида.

Бу ишларни бажаришда Раъно Ортиқова нималарга эътибор қаратади? Турли соҳа вакиллари билан қандай тил топишади? Муваффақияти сири нимада? Радиолойиҳанинг мазкур сонида тингловчилар ушбу саволларга студия меҳмонининг жавобларини тинглашди.