Ҳозир ҳар бир соҳада ўзгаришлар қилинмоқда. Тўй маросимларига оид хизматларда янгиликларга энг бой тармоқ — фото ва видео хизматлар, десак муболаға бўлмайди. “NVS Professional studio” раҳбари Музаффар Мирзааҳмедов билан бўлган суҳбат ана шу фикрни яна бир бор тасдиқлади.

Студиянинг малакали ходимлари висол оқшомининг бетакрор лаҳзаларини муҳрлашга бел боғлашган. Шунингдек, улар томонидан сўнгги вақтда унутилмас онлар жамланган ўзига хос фильмлар ҳам яратиб берилмоқда. Танишув, учрашув, севги тарихи мужассам бўлган бу фильмлар тўй соҳиблари учун бебаҳо туҳфадир.

Суҳбат давомида студия раҳбари тўй видеоларини олишнинг сирлари, уларнинг қанча муддатда тайёр бўлиши, видео борасида қўлланилаётган янгиликлар ва келажакдаги режалари билан бўлишди.