Кийим — куёвларнинг ташқи қиёфасини яратишда муҳим аҳамиятга эга. Қуйида кийим танлаш хусусида зарур маслаҳат ва тавсиялар билан танишишингиз мумкин.

• Аввало, тартиблилик кийинишдаги синчковликдан ҳам сезилиб турсин. Қандай рангдаги костюм танлашдан қатъий назар кўйлакнинг ёқаси костюм ёқасидан бир сантиметргача чиқиб туришига эътибор қаратиш лозим.
• Костюмнинг чап чўнтагига рўмолча солиб олиш башангликни оширади.
• Костюм тугмаларини қадаб олишни ёдда чиқариш мумкин эмас.
• Кўйлак қоматга мос бўлсин. Турли рангдаги кўйлакларни кийиш мумкин, албатта. Лекин енги узун оқ кўйлак — энг яхшиси.
• Кўйлак манжети икки хил бўлади. Оддий манжет бир ёки икки тугмали бўлади. Французча манжет кишига кўпроқ улуғворлик бахш этади. Кўйлакларнинг манжетлари костюмнинг енгидан кўриниб туриши, қўлни пастга тушириб, эркин турганда, бир сантиметргача чиқиб туриши керак.
• Бўйинбоғ ҳам ўзига хос ўринга эга. Унинг кўйлак ва костюмга мувофиқ танланиши муҳим. Қишда тўқ рангли, ёзда очиқ ва ёрқин рангли бўйинбоғ тақилса, яхши.
• Бўйинбоғнинг энг яхшиси табиий ипакдан тайёрланган, астари сифатли жундан бўлган италянча услубдагиси ҳисобланади.
• Тўлача эркакларга кенгроқ бўйинбоғлар мос келади. Озғинлар катта тугунли ва кенг хилларини тақмасликлари керак. Унинг кенглиги 4-9 сантиметр бўлиши лозим.
• Қора рангли пойабзал, шубҳасиз, барча учун қулай ва ҳар қандай ранг билан мос тушади. Аммо фаслларнинг ўзгаришига ва умумий образ келиб чиқиб, бошқа ранглардаги пойабзалларни ҳам танлаш мумкин.